19:35 01 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
157710

“Россия сегодня” ХАА ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян Польша ҳукуматига қаратилган #ВамНеСтыдно (Уят эмасми) акциясини бошлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян польшалик сиёсатчиларга Польшани озод қилишдаги Қизил армиянинг роли ҳақида эслатувчи #ВамНеСтыдно (Уят эмасми) акциясини бошлашни таклиф қилди.

Журналист НТВ телеканалининг “Своя правда” кўрсатувида ушбу ғояни ўртага ташлади.

Симоньян Россия Мудофаа вазирлигининг Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги ошкор қилган ҳужжатлардаги маълумотларни “ота-боболарнинг хотирасини камситишга имкон бераётган ёмон одамларга” етказиш зарурлигини таъкидлади

“Биргина Польшани озод қилиш учун бутун Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган америкаликларга қараганда кўпроқ одамларимиз ҳалок бўлган. Бу тиббиёт факти. Шунинг учун мен бу ота-боболаримизнинг хотирасини камситишга, уларнинг буюк жон беришини топташга, уларнинг буюк фидойиликларини оёқости қилишга, уларни қабрларида тинч қўймасликка имкон бераётган разилларга, ёмон одамларга – мен одамлардан уларнинг ижтимоий тармоқларига хабар йўллашларини таклиф қиламан ва сўрайман: салом, тақсир, менинг бобом Варшава яқинида сизни, ота-бобонгизни озод қила туриб ҳалок бўлди. #ВамНеСтыдно (Уят эмасми) хештеги билан”, - деди RT телеканали бош муҳаррири.

У  Польша президенти Анджей Дуда, бош вазир Матеуш Моравецкий ва ТИВ раҳбари ўринбосари Павел Яблонскийнинг ижтимоий тармоқларига Польша ва Освенцимни озод қилган кишилар тарихини #ВамНеСтыдно хештеги билан йўллашни таклиф қилди.

2020 йил бошида Польша ҳукумати Варшаванинг герман фашистидан озод қилинишининг 75 йиллигини нишонлашдан бош тортди.

Захарова Польшанинг Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

Россия илгари бир неча марта Ғарбнинг Иккинчи жаҳон уруши ва унинг натижаларини қайта ёзишга уринишлари ҳақида маълум қилди. Россия президенти Федерал кенгашга мурожаатнома йўллаётиб, Россия Улуғ Ватан уруши ҳақидаги ҳақиқатни сақлашга ва унинг тарихини сохталаштиришга уринишларга қарши курашиши лозимлигини маълум қилган эди.

Асосий мавзулар