Грузия мухолифати АҚШ "демократик" институтларини олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда

© Sputnik / Александр Чипурин / Медиабанкка ўтишИсторический центр в Тбилиси.
Исторический центр в Тбилиси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузия мухолифат кучлари АҚШнинг "Демократик" ва "Республика" институтларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни сўрашмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. “Грузия ватанпарварлари алянси” аъзолари ва уларнинг тарафдорлари АҚШнинг Тбилисидаги элчихонаси олдида социологик тадқиқотлар олиб борадиган Халқаро республика институти (IRI) ва АҚШ Демократик институтини (NDI) мамлакатда фаолиятни тақиқлашни талаб қилиб, намойиш ўтказдилар.

Ушбу муассасалар Грузияда жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борадилар. Сўров натижаларига ишончсизлик кўпинча ҳокимият вакиллари томонидан билдирилмоқда.

"Биз АҚШ раҳбариятига мурожаат қиламиз: NDI-IRI ларни Грузиядан олиб чиқиб кетинг... Биз мустақил суверен давлатмиз. Ҳеч ким бизнинг фикримиз, кайфиятимиз ва ҳақиқатимизни сунъий равишда ўзгартиришга ҳақли эмас", дейилади партия баёнотида.

Мухолифатчилар, шунингдек, Грузия ҳукуматини ушбу ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ тергов бошлашга чақирмоқда. Партия аъзоларига кўра, барча сўровларнинг натижалари сохталаштирилган ва нотўғри маълумотдир.

Грузия ватанпарварлари алянси - бу Россия билан тўғридан-тўғри мулоқотни бошлаш тарафдори бўлган мухолифат партияси. Аввалроқ, партия мамлакатнинг йирик шаҳарларида ўзларининг ижтимоий сўровларини ўтказган, уларнинг натижаларига кўра, Грузия фуқароларининг аксарияти ҳарбий бетарафлик тарафдори бўлган. Америка ташкилотлари томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Грузия аҳолсининг аксарияти НАТО ва ЕИга интилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0