02:08 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
763 0 0

Россияда япониялик журналист ушланди. У Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳарбий салоҳияти тўғрисидаги махфий маълумотларни олишга уринган.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Владивостокда Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳарбий салоҳияти тўғрисидаги махфий маълумотларни олишга уринган Япония фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Маълум бўлишича, японияликни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўтган йилнинг 25 декабрида қўлга олишган. Россияга журналистик виза билан келган қоидабузарга расмий огоҳлантириш эълон қилинган. Шунингдек, унга Россияни тарк этиш учун 3 кун берилган. Япония фуқароси аллақачон Россияни тарк этган.

“Япониялик дипломатларга норозилик нотаси топширилган. Москвадаги элчихона маслаҳатчиси ТИВга тушунтириш учун чақиртирилган”, - дейилади хабарда.

Асосий мавзулар