00:36 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)
1186 0 0

Мутахассис Хитойда коронавирус тарқалишида АҚШнинг "қўли" бўлиши мумкинлигини истисно қилмади ва бунинг бир неча эҳтимолли сабабларини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Коронавируснинг тарқалиши диверсия бўлиши мумкинлиги ҳақида билвосита далиллар бор, РИА Новости ҳарбий эксперт Игорь Никулиннинг сўзларини иқтибос қилади.

"Бу диверсия бўлганлиги ҳақида ҳақида тўғридан-тўғри далиллар йўқ, аммо билвосита даллилар мавжуд", - деди эксперт.

БМТнинг биологик қуроллар бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси, ҳарбий эксперт Игорь Никулин юқтириш вақти ва жойининг ғалати хусусиятларига эътибор қаратди. Мутахассис Ухань шаҳри йирик логистика маркази эканлигига эътибор қаратади. Никулиннинг таъкидлашича, Хитой янги йилидан олдин коронавируснинг тарқалиши, дунё бўйлаб кўплаб одамлар тарқалишни режалаштирган пайтда бошланган.

Шунингдек, экспертнинг сўзларига кўра, Хитой АҚШнинг ҳарбий лабораториялари билан ўралган ва Уханьда АҚШ консуллиги жойлашган. Никулин консуллик ходимларининг хавфли юкларни Хитойга етказиб келишларини истисно қилмайди.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Ухань шаҳрида номаълум пневмониянинг тарқалиши ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар, 2019-nCoV яъни коронавирусини. Қитъавий Хитойдан ташқарида Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Ветнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда юқумли касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Оҳирги маълумотларга кўра, ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 4515 га етди, улардан 106 нафари вафот этди.

Аввалроқ Спутник радиоси Хитой коронавируснинг тарқалиши устидан назоратни қўл остига олгани ҳақида хабар қилганди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)

Асосий мавзулар