АҚШда янги автомат намойиш этилди - у Калашниковнинг ўзгинаси

© Military.comНовый автомат из США - копия АК-47
Новый автомат из США - копия АК-47 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда яқинда бўлиб ўтган SHOT 2020 кўргазмасида янги автоматик ўқотар қурол намойиш этилди. Диққат билан назар солганда – бу Калашников автоматига бир томчи сувдек ўхшаш.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Ўтган ҳафтада АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида бўлиб ўтган SHOT 2020 ўқотар қуроллар кўргазмасида АҚШ-Исроил қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқилган янги қурол намойиш этилди.

Galeo номли автоматик винтовка 5,56 калибрла патронлар учун мўлжалланган бўлиб, стволининг узунлиги 33 сантиметрни ташкил қилади.  

Автоматнинг стволи, магазини ва магазин ўрнатиладиган қисми АҚШда ишлаб чиқилган, қолган барчи қисмлари – Исроилда ишлаб чиқарилади, дейди фирма вакили Ник Контестабайл.

Хабарда айтилишига кўра, янги қурол АК-47 ва Valmet RK 62 автоматлари асосида ишлаб чиқилган. АҚШда унинг нархи 1300 доллар атрофида. Айни дамда ушбу қуролга талаб ўсиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0