Афғонистонда ҳалокатга учраган бомбардимончи АҚШга тегишли бўлган

© AFP 2023 / STRАвиакатастрофа на востоке Афганистана в районе Дех Як
Авиакатастрофа на востоке Афганистана в районе Дех Як - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка ҳарбийлари бомбардимончи самолёт қулашига “Толибон”* ҳаракати алоқадорлигига шубҳа билдиришди.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Куни кеча Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт АҚШга тегишли эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШ қумондонлик кучлари вакили полковник Сонни Леггетт Twitter саҳифасида изоҳ ёзган.

“Афғонистон, Ғазни вилоятида Американинг  Е-11 А бомбардимончиси ҳалоқатга учради. Ҳозирча авария сабаблари текширилмоқда, душман зарбаси натижасида авария юзага келгани ҳақида ҳеч қандан белгилар йўқ”, - деб ёзган Леггетт.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар имкони борича барча маълумотларни тақдим этадилар.

"Толибон яна бир самолёт ҳалокатга учратгани ҳақида хабар - ёлғон", - деб қўшимча қилди америкалик ҳарбий.

Афғонистон вилоятида самолёт қулаши

27 январ куни Афғонистоннинг Ғазни вилоятида самолёт қулагани ҳақида хабар пайдо бўлди. Бу ҳақда Ғазни губернаторининг вакили Ариф Нури маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар гуруҳи воқеа жойида текширув ўтказмоқда. Шунингдек, ОАВлар бу ҳудуд “Толибон”* назорати остида бўлгани ва ҳалокатга учраган самолёт Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясига тегишли эканлиги маълум қилинган. Бироқ кейинчалик авиакомпания бу хабарни рад этди.

* Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0