06:22 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
129730

Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Россия хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшган таниқли етти нафар нолегал-разведкачилар исмини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Россия хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшган таниқли етти нафар нолегал-разведкачилар исмини маълум қилди.

“Булар - Россия қаҳрамони Юрий Анатольевич Шевченко, Совет иттифоқи қаҳрамонлари Евгений Иванович Ким, Михаил Анатольевич Васенков, Россия қаҳрамони Виталий Вячеславович Нетикса ва унинг рафиқаси Тамара Ивановна Нетикса ҳамда Владимир Иосифович Лохов и Виталий Алексеевич Нуйкин”, - деди Наришкин МИА “Россия сегодня” ХААда ўтказилган матбуот анжуманида.

Декабр ойида Наришкин, Ташқи разведка хизмати ўзининг 100 йиллигини нишонлаш арафасида, етти "махсус захира ходими" исмларини расмий равишда ошкор қилишга қарор қилганини айтди. Бу хизмат бир неча таниқли нолегал-разведка агентларини ошкор қилиш биринчи ҳолати ҳисобланади. Уларнинг тўлиқ таржимаи ҳоллари кейинроқ Ташқи разведка хизмати матбуот хизмати томонидан эълон қилинади.

Нолегал разведкачи - бу хорижда бошқа мамлакат фуқаролиги остида ишлайдиган разведкачи ҳисобланади.  Ўз вақтида ошкор қилинган афсонавий нолегал-разведкачилар - Дмитрий Бистролетов, Яков Серебрянский, Наум Эйитингон, Александр Коротков, Уилям Фишер (Рудолф Абел), Конон Молодий, эр-хотин Геворк ва Гоар Вартанян шунингдек, Алексей Козлов исмлари очиқланган.

Асосий мавзулар