02:39 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
483 0 0

Янги коронавирус БААга ҳам етиб борди. Мамлакат ССВнинг қўшимча қилишича, ҳозирда беморларнинг аҳволи барқарор ва улар шифокорлар назорати остида.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида янги коронавирусдан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Амирлик янгиликлари агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, касаллик Хитойнинг Ухань шаҳридан келган бир оила аъзоларида аниқланган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, ҳозирда беморларнинг аҳволи барқарор ва улар шифокорлар назорати остида. Таъкидланишича, хавотирланишга ўрин йўқ.

Коронавирус Хитойда тарқала бошлади. Касалланиш ҳолати аллақачон кўплаб мамлакатларда қайд этилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Хитойда янги коронавирусдан касалланганлар сони 5974 кишига етган. 132 киши ушбу касалликдан вафот этган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар