21:36 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
386 0 0

RT янгиликлар телеканаллари орасида YouTube᾽да 10 миллиард мартадан зиёд кўришлар сонига эга бўлган телеканалга айланди. У BBC, CNN, Al Jazeera, Euronews ва FOX News телеканалларини ортда қолдирди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. RT янгиликлар телеканалларидан биринчи бўлиб YouTube᾽да 10 миллиард марта кўришлар сонини тўплади. Қолаверса, унинг барча аккаунтларидаги кўришларнинг умумий сони BBC, CNN, Al Jazeera, Euronews ва FOX News янгиликлар каналларини ортда қолдиради.

RT хабарига кўра, 2019 йилдаги энг машҳур видеолардан бири бу WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳибсга олиниши кадрлари бўлган. RUPTLY мильтимедиа агентлигининг унинг Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси биноси ёнида ҳибсга олишини олган видео дунёдаги ягона видео бўлган. Ушбу видеони дунёнинг йирик ОАВлари, жумладан, BBC, CNN, The Telegraph ва The Guardian кўрсатган.

Шунингдек, RT᾽нинг махсус роликлари эътироф этилган. Масалан, Франциядаги “сариқ нимчалилар”нинг норозилик намойишлари ёки Нотр-Дам де Пари ёки Биби Марям ибодатхонасидаги ёнғиндан олинган роликлар.

“Бугун YouTube᾽ энг оммабоп канал бу  BFM, CNEWS эмас, балки RT телеканалидир”, - деди Франция рақамли технологиялар бўйича давлат котиби Седрик О.

RT – бу саккизта янгилик ва ҳужжатли каналлар, олти тилдаги ахборот онлайн порталлар ҳамда RUPTLY глобал мильтимедиа агентлиги. Ҳар ҳафта RT телеканалини 47 та мамлакатда (Ipsos) 100 миллион киши томоша қилади.

RT – Россиянинг нуфузли Emmy мукофотида етти марта номзод қилиб кўрсатилган ягона телеканали.

Асосий мавзулар