00:53 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
102310

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия Суриянинг Идлиб бўйича мажбуриятларини бажармаётганликда айблади.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия Суриянинг Идлиб бўйича мажбуриятларини бажармаётганликда айблади. РИА Новости хабарига асосан.

“Охирги кунларда Идлибда Россия кучига таянадиган режим томонидан ҳужумлар кучаймоқда. Ҳозирда Россия Остона ва Сочи келишувларини бажармаяпти. Сабр-тоқатимиз тугаб бормоқда. Агар бомбардимон қилишни тўхтатмасангиз, биз лозим ҳисоблаган нарсани қиламиз деб, Россияга айтдик”, - NTV телеканали Эрдўғон сўзларинии келтиради.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, Остона жараёни бошқа фаолият кўрсатмайди. Москва, Анқара ва Теҳрон уни тиклаш ҳақида қадамлар ҳақида ўйлаши мумкинлигини таклиф қилди.

Куни  кеча Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия ҳукумат қўшинларининг ҳужумлари Остона ва Сочи келишувлари бўйича фаолият юритаётган Туркия кузатув ва назорат пунктларига таҳдид соладиган бўлса, "қаттиқ жавоб" беришга ваъда берди.

Идлиб бўйича келишув

Россия, Эрон ва Туркия 2017 йил май ойида Остонада (ҳоз. Нур-Султон) Сурияда тўртта деэскалация зонасини яратишга келишиб олдилар.

Улардан учтаси 2018 йилда Дамашқ назоратига ўтди. Идлиб вилояти ва қўшни ҳудудларда Латакия, Хама ва Алепо вилоятларидаги тўрттинчи зона ҳанузгача ҳукумат қўшинлари томонидан босим олинмаган, аксарият қисми “Жабҳат ан-Нусра”* террорчилари томонидан эгаллаб олинган.

2018 йил сентябрда Сочида Россия ва Туркия ўндан ортиқ турли хил бўлинмалар жойлашган Идлибда қуролсизлантирилган зонани яратишга келишиб олдилар. Уларнинг энг йириги –"Миллий озодлик фронти" (Туркия) ва "Жабҳат ан-Нусра"*, жами 30 минг жангарилар.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар