06:51 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)
589 0 0

Тиббиёт ходимларига қасддан зиён етказганлик, уларга ҳужум қилганлик, давлат ва хусусий мулкка атайдан зарар етказганлик, тиббиёт ходимларини омма олдида ҳақорат қилиш ёки қўрқитиш учун ҳам жиддий жазо кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Хитойда коронавирусни қасддан юқтираётган шахсларга жазо чораси қўлланилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Минтақадаги жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, Хубэй провинцияси ҳукумати карантиндан бош тортаётган, шунингдек, одамларга, вирусни уларга қасддан юқтириш учун тупураётган янги типдаги коронавирус ташувчиларини жиноий жавобгарликка тортишни режалаштирмоқда.

Бошқарма соғлиқни сақлаш соҳасидаги тартиб ва масъулиятсизликбилан боғлиқ бўлган жиноятчиликка қарши кескин курашиш мақсади ҳақида билдиришномани оммага эълон қилган. Билдиришномага кўра, жамоат жойларида бошқалар хавфсизлигини хатар остига қўйиб тупураётган ва вирусни қасддан тарқатаётган одамлар жиноий жавобгарликка жалб этилиши мумкин.

Шунингдек, карантин ёки даволанишдан воз кечаётган вирусни юқтирган ёки юқтирганлиги гумонланаётган шахслар ҳам жазоланади.

Тиббиёт ходимларига қасддан зиён етказганлик, уларга ҳужум қилганлик, давлат ва хусусий мулкка атайдан зарар етказганлик, тиббиёт ходимларини омма олдида ҳақорат қилиш ёки қўрқитиш учун ҳам жиддий жазо кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳукумат тиббиёт муассасаларига дафн гулчамбарларини олиб келиш ва садақа пулларини ёқиш (Хитойда анъанага кўра, дафн маросимларида қоғоз пуллар ёқилади), баннерларни осиш, касалхоналар кириш йўлагини тўсиш ҳам қатъий ман этган - бу ҳаракатларнинг барчаси жиноят деб баҳоланади ва оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалгани ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Хитойдан ташқари вирус тарқалиши ҳолатлари Гонконг, Макао, Тайванда; Таиландда, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Германия, Финляндияда қайд этилган.

Янги коронавирус Хитойнинг барча регионларида аниқланган. Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни юқтирган инсонлар сони 7 711 нафарни ташкил этади, 170 киши ҳалок бўлган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)

Асосий мавзулар