06:53 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
420 0 0

АҚШ 2019 йил охирида “Теннеси” сув ости кемасидаги стратегик ракеталардан бир нечасига янги кам қувватли W76-2 атом зарядини ўрнатди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. АҚШ сув ости кемаларини кам қувватли атом зарядларини ўрнатилган Trident баллистик ракеталари билан жиҳозлай бошлади. РИА Новости  Америка олимлар федерацияси (FAS) хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, ана шундай ракеталар билан қуролланган "Теннесси" сув ости кемаси 2019 йил охирида Жоржия ҳарбий базасидан Атлантик океанига чиққан.

Кам қувватли атом зарядларини яратилаётгани ҳақида Дональд Трамп 2018 йил бошида хабар қилган эди. Унинг фикрига кўра кам қувватли тактик атом қуроли Россияни “ушлаб туришга” хизмат қилади.

FAS хабарига кўра, “Теннеси” сув ости кемасида 20та ракета мавжуд бўлиб, улардан бир-иккитаси  янги кам қувватли атом заряди W76-2 номли боеголовка билан жиҳозланган. Ушбу “жанговар каллалари”дан ҳар бири 5 килоттонна қувватга эга. Теннеси кемасидаги қолган зарядлар одатий стратегик атом қуроли бўлиб уларнинг  қуввати 90 килотоннадан. Ҳар бир ракетада ана шундай боеголовкалардан 8тагача бўлиши мумкин, деб ёзади олимлар.

Америкалик ҳарбийлар таъкидлашига кўра, бундай ракеталар “АҚШнинг ҳудудий ушлаб туриш қувватини оширади ҳамда одатий стратегик қуроллар муваффақиятсизликка учраганда, фойдаланиш имконини беради”.  

FAS мутахассилари айтишига қараганда бугунги кунда АҚШда 1 мингтага яқин кам қувватли атом зарядга эга бўлган ракеталар мавжуд. Улар B-52 бомбардимончи самолётларидаги қанотли ракеталар ва авиабомбаларга ўрнатилган.

Мутахассислар фикрига кўра, Россия сўнгги йилларда ўз ҳаво ҳимоясини кучайтирган ва ўз ҳудудига бомбардимончи самолётлар кириб келишидан яхши ҳимояланган. Бу ҳам кам қувватли атом зарядлари сув ости кемаларига ўрнатилишининг яна бир сабаби бўлиши мумкин.

“Буларнинг барчаси “совуқ уруш” даврларини эслатади. Ўшанда ҳам ҳар қандай кам қувватли атом ракетасини душман томонни “ушлаб туриш” учун “яшин тезлигида” фойдаланиш мумкин, деб оқлашга ҳаракат қилишар эди. Энди бўлса янги W76-2 АҚШга янада самаралироқ “ушлаб туриш” чораси, деб баҳолашмоқда Америка олимлари федерацияси.

Лекин масаланинг бир томони бор – Trident ракетаси сув ости кемасидан учирилганда унинг баллистик ёки тактик атом зарядига эга эканлигини билиб бўлмайди. Шунинг учун Россияга қарши кам қувватли атом зарядларини ишлатиб бўлмайди, деб ёзади FAS мутахассислари.

Америкалик мутахассилар фикрига кўра кам қувватли атом зарядларини КХДР ёки Эронга қарши ҳам ишлатиш мумкин. Ундан ташқари АҚШнинг ядровий стратегиясида “АҚШнинг ядровий ёки ноядровий стратегик ҳужумларга қарши имкониятларини кенгайтириш керак”, дейилган. Бу АҚШга биринчи бўлиб ядровий зарба бериш имконини беради.

Асосий мавзулар