Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган товуқ гўшти ва тухум йўқ қилинди

© Sputnik / Alexandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишTrade at a city food pre-Easter fair held on Karl Marx Square in Novosibirsk. (File)
Trade at a city food pre-Easter fair held on Karl Marx Square in Novosibirsk. (File) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистоннинг Сўғд вилоятида назоратдан ўтиш жойида чегарачилар томонидан Ўзбекистондан келтирилган 342 минг дона тухумни тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Суғд вилоятида 2019 йилда Ўзбекистондан олиб келинган 20 минг килограммдан ортиқ тухум мусодара қилиниб, йўқ қилинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон Тожикистон озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлиги матбуот хизматига асосан.

Яйцо. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Россияликлар жуда кўп тухум истеъмол қилади, ўзбекистонликлар – чи?

Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, ўтган йилда Канибодом назоратдан ўтиш пунктида чегарачилар томонидан "Safar 2012" компаниясига тегишли бўлган 20,3 минг кило ёки 342 минг дона тухум тўхтатилди.

Вазирлик томонидан мусодара қилинган маҳсулотлар сифатсиз эканлиги таъкидланди.

"Суғд озиқ-овқат хавфсизлиги марказининг хулосасига кўра, мамлакатга келтирилган тухумлар истеъмолчилар саломатлиги учун хавф туғдирган", - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, Душанбе ва Сўғ вилоятининг Бобожон-Ғофуров туманида керакли ҳужжатларсиз бўлган 12,8 тонна товуқ гўшти мусодара қилинди. Таъкидланишича, сифатсиз товуқ гўшт Озиқ-овқат хавфсизлиги тадқиқотлари миллий маркази томонидан йўқ қилинди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ветеринария қўмитасининг масъул ходими билан боғланганди. Қўмитада "Safar 2012" компанияси Тожикистон компанияси эканлиги ва 2019 йил давомида Ўзбекистондан бу компания номига тухум экспорт қилинмаганлиги маълум килинди.

Янгиликлар лентаси
0