06:14 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)
575 0 0

Россия бош вазири коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораси сифатида Узоқ Шарқдаги чегараларни ёпиш тўғрисидаги фармойишга имзо чекди. Россия Узоқ Шарқда Хитой, Япония, Шимолий Корея ва АҚШ билан чегарадошдир.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Россия бош вазири Михалил Мишустин коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораси сифатида Узоқ Шарқдаги чегараларни ёпиш тўғрисидаги фармойишга имзо чекди. Бош вазир бу ҳақда ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

Қайд этилишича, ҳужжат ҳозирча эълон қилинмаган. Шунингдек, батафсил маълумотлар келтирилмаган.

Россия Узоқ Шарқда Хитой, Япония, Шимолий Корея ва АҚШ билан чегарадошдир.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирусдан касалланганлар сони 7711 кишига етган. Улардан 170 нафари вафот этган. Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистонда юқтириш ҳолати қайд этилган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)

Асосий мавзулар