Қуёш юзасининг энг батафсил расмлари нашр этилди

Oбуна бўлиш
Гавайи архипелагидаги Мауи оролида жойлашган DKIST телескопидан (Daniel K. Inouye Solar Telescope) фойдаланадиган америкалик астрономлар бугунги кунгача Қуёш юзасининг энг батафсил тасвирларини олишди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Гавайи архипелагидаги Мауи оролида жойлашган DKIST телескопидан (Daniel K. Inouye Solar Telescope) фойдаланадиган америкалик астрономлар бугунги кунгача Қуёш юзасининг энг батафсил тасвирларини олишди. Бу ҳақда АҚШ миллий илмий жамғармаси сайтида хабар берилди.

Планета Земля из космоса - Sputnik Ўзбекистон
Ерга хавфли улкан астероид яқинлашмоқда - NASA

Кадрларда юлдузнинг бутун юзасини қоплайдиган "қайнаб турган" плазма кўрсатилган.

"Бу тарихдаги Қуёш сиртининг энг юқори аниқликдаги тасвирлари. Ундан олдин биз фақат айсбергнинг учини кўрганмиз", дейди Space.com сайтига DKIST лойиҳаси раҳбари Томасса Риммеле.

Таъкидланишича, янги маълумотлар туфайли тадқиқотчилар юлдуз ва қуёш фаоллигини, хусусан, ҳаво транспорти, сунъий йўлдош алоқаси ва Ердаги электр тармоқларига таъсир қилувчи тузилишини батафсил ўрганиш имкониятига эга бўладилар.

Олимларнинг фикрига кўра, ушбу тасвирлар қуёш физикасида янги даврни очади.

Янгиликлар лентаси
0