06:29 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)
254260

Коронавирусдан тузалган хитойлик аёл ушбу хавфли касалликдан қандай халос бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Синхуа ахборот агентлиги коронавирусдан тузалган хитойлик аёлнинг интервью таржимасини тақдим этди. РИА Новости хабарига асосан.

"Фамилиям Цзян, 44 ёшдаман. Ушань уездининг Чунцин шаҳарида туғилганман ва бир неча йил давомида Уханда ишлайман. Бугун мен “Саньяся” марказий шифохонасидан чиқдим.   

15 январ куни мен Хитой Янги йилини кутиш учун ватанимга жўнадим. Эрим мени кутиб олиш учун темир йўл вокзалига келди ва ўзимни ёмон хис қилишимни кўрди. У дарҳол мени маҳаллий шифохонага олиб борди.

Бир неча кун давомида муложалар ижобий натижа бермади. 21 январ куни мени Ваньчжой туманидаги “Санься” марказий шифохонасига ўтказишди. У ерда изоляторга жойлаштириб, янги коронавирус келтириб чиқарган пневмония ташхисини қўйишди. Мен Чунцинда бу вирус билан касалланган биринчи бемор бўлдим. Шифокор ва ҳамширалар менга алоҳида ғамхўрлик билан муносабатда бўлишди. Ҳар куни менга дори пуркашди, вирус ва инфекцияга қарши муолажаларни қилишди, ҳатто шифокор Хитой халқ табобати усулларидан ҳам фойдаланди.  

Кейинчалик саломатлигим яхши томонга ўзгарди. Шифокорлар менга шифохонадан чиқишга рухсат бериш мумкинлигини айтишди. Даволаниш учун шифохона мендан бир дона фэн ҳам олмади.

Мендан бу касаллик хавфлими, деб сўрашмоқда. Ўйлайманки, энг асосийси – одам ўзи қўрқиши керак эмас, энг муҳими – имкон қадар яхшироқ ҳимояланиш зарур: махсус гигиена ниқоб тақиш ва қўлни тез-тез ювиш жуда муҳим.  

Агар иситма чиқиб, йўтал ва бошқа аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифохонага бориш зарур. Изоляция қилинишидан қўрқиш керак эмас, кўнгилни хотиржам қилиш керак. Шифокорлар тавсияларга қўлоқ солиб, уларга ишониш керак, шунда албатта тузалиб кетиш мумкин", -дейилган хабарда.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)

Асосий мавзулар