Хитойдан россияликлар ҳарбий самолётларда эвакуация қилинади – Путин буйруғи

© Sputnik / Анна Раткогло / Медиабанкка ўтишСитуация в Пекине в связи с эпидемией коронавируса
Ситуация в Пекине в связи с эпидемией коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин топшириғига асосан россияликлар Хитойдан ҳарбий самолётларда эвакуация қилинади. Парвозлар бугундан бошланади.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғига асосан Хитойда коронавирус эпидемияси энг куп тарқалган ҳудудлардан россияликларни эвакуация қилиш учун Ҳаво-космик кучларига тегишли бўлган самолётлар жалб этилади. Бу ҳақда президент бош котиби Дмитрий Песков маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Пассажиры в зоне международных прилетов аэропорта Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Россияда коронавирус билан касалланган икки шахс аниқланди

Бугундан бошлаб самолётлар қатнови бошланади.

Пекиндаги Россия элчихонаси Хубей вилоятини зудлик билан тарк этмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатини тузилиши ҳақида эълон қилди. Эвакуация қилинган фуқаролар 14 кунлик карантинда бўлади.

Хавфли коронавирус

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Вируснинг қурбонлари умумий сони 259 нафарга етди, 11791 одам у билан зарарланган. Бир кун ичида вирус билан касалланганлар сони 2102 нафарга кўпайган. Касалликдан тузалганлар сони 243 нафарга етди.

Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистон, Россияда юқтириш ҳолати қайд этилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

 

Янгиликлар лентаси
0