07:13 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (137)
330820

Хитойлик шифокорлари коронавирус 2019-nCoV юққан бемор ўпкаларининг суратини эълон қилишди. Унда вирус ўпкага қандай зарар етказаётганини кўриш мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Коронавирус 2019-nCoV юққан бемор ўпкаларининг сурати эълон қилинди. Хитойлик шифокорлар ушбу суратларни олишган.

“Radiology” журналида чоп этилган суратлар компьютер томографияси натижасида Хитойнинг Ланчжоу шаҳрида 39 даража ҳарорат билан шифохонага ётқизилган 33 ёшли аёлдан олинган.

Изображение легких, пораженных коронавирусом
© Foto : Radiology
Коронавирус 2019-nCoV юққан бемор ўпкалари

Биринчи суратда “жилосиз ойна” таассуроти туғдирувчи хиралашишлар кўрсатилган. Уч кун ўтиб олинган иккинчи суратда зарарланган соҳа кенгайганини кўриш мумкин.

Коронавируснинг аниқ рангли сурати намойиш қилинди – фотофакт

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан 4 ва 5 февраль кунлари олиб келишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (137)

Асосий мавзулар