Саакашвили Украина бешта давлатга парчаланиб кетишини башорат қилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишСуд в Киеве перенес рассмотрение апелляции по мере пресечения для М. Саакашвили
Суд в Киеве перенес рассмотрение апелляции по мере пресечения для М. Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина бир нечта давлатга парчаланиб кетиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина бир нечта давлатга парчаланиб кетиши мумкинлигини маълум қилди.

Сиёсатчи Киев сиёсий тизимини тузатиши зарурлигини таъкидлаган, зеро бусиз давлат яхлитлига таҳдид юзага келади.

Города мира. Киев - Sputnik Ўзбекистон
Савченко: 2023 йилда Украина дунё харитасидан йўқ бўлади

“Шунчаки ўғрилар бўлмайди, сепаратизм бўлади, ҳақиқатдан Украина парчаланади”, - деди Саакашвили “112” телеканали эфири чоғида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг турли қисмларидаги маҳаллий олигархлар “пул ва хусусий армиялар орттиришган”.

“Бу одамлар шунчаки ҳеч қаёққа кетишмайди, улар Украина яна бешта Украина айланиши учун инфратузилма ҳозирлашмоқда”, - дея сўзларига якун ясаган Грузиянинг собиқ раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0