09:05 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (137)
67810

Россия бош вазири янги турдаги коронавирус 2019-nCoV аниқланган чет эл фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия янги турдаги коронавирус 2019-nCoV аниқланган чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкинлигини айтди.

Таъкидланишича, мазкур чора мамлакатнинг коронавирус тарқалишига қарши курашишга оид миллий режасидан ўрин олган.

“Энди у (янги турдаги коронавирус. – Sputnik) ўта хавфли касалликлар рўйхатига киритилган. Бу чет эл фуқароларида шундай касаллик аниқланганда уларни чиқариб юбориш ва  махсус чекловлар, шу жумладан, изоляция ёки карантин чора-тадбирларини жорий этиш имконини беради”, - дея Мишустин сўзларидан келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ЕОИИ ҳамда МДҲ давлатларига янги коронавирусни лаборатория шароитида диагностика қилиш воситаларини тарқатгани хабар қилинган эди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (137)

Асосий мавзулар