06:28 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
622 0 0

Бироз олдин Туркия президенти Тоййиб Эрдўған Идлибда ҳалок бўлган туркиялик ҳарбийлар учун қасос олишни ваъда берган эди.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Идлибда Сурия ҳукумат армияси билан тўқнашувлар натижасида олтита турк аскари ҳалок бўлди, дея хабар беради РИА Новости Туркия Мудофаа вазирлигига асосан.

"Идлибга тўқнашувларни олдини олиш мақсадида йўлланган қуролли бўлинмаларимизни артиллерия томонидан интенсив ўққа тутилиши натижасида яраланган бир ҳарбийимиз ва фуқаро хизматчиларимиздан бири, шифокорлар уринишларига қарамай вафот этдилар. Шундай қилиб, қурбонлар сони олти кишини ташкил этди", - дейилади департаментда.

Аввалроқ Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Сурия армияси томонидан берилган зарбаларни жавобсиз қолдирмаслигини айтган эди. Идлибда Туркия қуролли кучлари амалиёти давом этмоқда.

Идлибдаги вазият

Россия, Эрон ва Туркия 2017 йил май ойида Остонада (ҳозирда Нур-Султон) Сурияда тўртта деэскалация ҳудудларини яратишга келишиб олдилар. Улардан учтаси 2018 йилда Дамашқ назоратига ўтди. Идлиб вилоятида ва қўшни Латакия, Хама ва Ҳалаб вилоятида жойлашган тўртинчиси ҳали ҳам ҳукумат қўшинлари томонидан ишғол этилмаган, аксарият қисми Жебҳат ал-Нусра * террорчилари томонидан қўлга олинган.

2018 йил сентябр ойида Сочида Россия ва Туркия Идлибда қуролсизлаштирилган зонани ташкил этиш тўғрисида битим имзоладилар, бу ерда ўндан ортиқ турли хил бўлинмалар мавжуд. Уларнинг энг йириги, туркпараст "Миллий озодлик фронти" ва "Жебҳат ан-Нусра"* жами 30 минг жангарилардан ташкил топган.

Шу йилнинг январ ойи охирида Сурия армияси шаҳарнинг аҳоли яшаш ҳудудлари террорчилар томонидан ҳар куни бомбаланиши сабабли Алеппо ғарбида ҳужумни бошлади, бунинг натижасида ўнлаб тинч аҳолини ҳалоқ бўлди. Уч кундан кейин Башар Асад армияси 2012 йилдан бери жангарилар назорати остида бўлган ва уларнинг энг катта таянчларидан бири бўлган Маарет-Нууман шаҳрини террористлардан озод қилди.

Анқара ва унинг баъзи шериклари Идлибда кескинлик авж олаётган пайтда Дамашқ ва Москвани гуманитар мақсадлар ва турк ҳарбийларига зарба беришда айбламоқда. Россия ва Сурияда минтақадаги беқарорликнинг сабаби террорчиларнинг хатти-ҳаракатлари эканига ишонишади.

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, Идлибдаги вазият нормаллашмаса, Анқара бефарқ қолмайди ва бунинг учун барча зарур чораларни, шу жумладан ҳарбий куч ишлатишга тайёр.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Асосий мавзулар