01:14 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
435 0 0

Таъкидланишича, Россия С-400-ни Ҳиндистонга шартномада белгиланган муддатда етказиб беради. Томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларни тўлиқ бажаришмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Россия Ҳиндистон учун С-400 зенит-ракета тизимларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.

“Россия С-400-ни Ҳиндистонга шартномада белгиланган муддатда етказиб беради. Умуман олганда, томонлар зиммасига юкланган барча мажбуриятлар, шу жумладан, тўлов ҳам тўлиқ бажарилмоқда” - деди у.

Денис Мантуров Ҳиндистонда ўқув марказини яратиш бўйича иш олиб борилаётганини қўшимча қилган.

2018 йил октябр ойи бошида Россия ва Ҳиндистон С-400 тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоладилар. Энг сўнгги зенит-ракета тизимларининг Деҳли учун 5,43 миллиард долларга тушади. Ушбу битим Рособоронекспорт тарихидаги энг йирик деб номланди. Етказиб беришни якунлаш 2025 йилнинг биринчи ярмига мўлжалланган.

С-400 “Триумф” Россиянинг узоқ ва ўрта масофага мўлжалланган зенит-ракета тизими бўлиб, аэрокосмик ҳужумнинг барча замонавий ва истиқболли воситаларини йўқ қилишга мўлжалланган.

Ҳиндистондан ташқари С-400 етказиб бериш бўйича шартномалар Туркия ва Хитой билан тузилди. Ироқ расмийлари ҳам комплексларни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар.

Асосий мавзулар