Коронавирус туфайли ўлим даражаси маълум бўлди

© REUTERS / STRINGERМедицинские работники в защитных костюмах поднимают изолированного пациента из машины скорой помощи
Медицинские работники в защитных костюмах поднимают изолированного пациента из машины скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда Пекин вирус тарқалишини олдини олиш ва профилактика бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Хитойда ўлим даражасининг улуши 2,1 фоизни ташкил қилмоқда, бу ТОРС атипик пневмония (ТОРС) билан оғриган беморлар ўлими сонидан анча паст. Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Хуа Чуньин маълум қилди. RT хабарига асосан.

Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни пул ва уяли телефон орқали юқтириш мумкин – олимлар

“Коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари кўпайиб бораётганига қарамай, Хитойда ўлим даражаси жуда паст - атиги атипик деб номланувчи Эбола, оғир ўткир респиратор синдром (ТОРС ёки SARS) ва Яқин Шарқдаги нафас олиш синдроми (МEРС) каби касалликлардан кузатилган ўлим даражасидан паст - атиги 2,1%)”, - дейилган хабарда.

ТИВ вакили Пекин вирус тарқалишини олдини олиш бўйича барча зарур чоралар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Хитойда янги типдаги коронавирус билан касалланган беморлар сони 20 минг кишидан ошди, касалланганларнинг 425 нафари вафот этди. Хитойдан ташқари бошқа хорижий давлатларда ҳам беморлар аниқланди. Маълум бўлишича, 150 киши бу вирусни юқтирди, улардан бир киши вафот этди.   

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

Янгиликлар лентаси
0