01:18 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)
828 0 0

Россияда юқтирган беморлардан ҳозирча коронавирус штаммини ажратиш иложиси бўлмади, шунинг учун препаратни тўлиқ синовдан ўтказиб бўлмади.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Янги 2019-nCoV коронавирусга қарши вакцина яратиш мамлакатда ҳали вируснинг тирик штаммига эга эмаслиги билан мураккаблашмоқда, деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Сергей Краевой.

Унинг сўзларига кўра, Россияда юқтирган беморлардан ҳозирча коронавирус штаммини ажратиш иложиси бўлмади. Бу препаратни тўлиқ синовдан ўтказиш имкониятини бермаяпти.

Краевой таъкидлашича, ҳозирги вақтда дунёда бундай вакцина йўқ. Препарат тайёрлаш қийин эмас, агар маълум биотехнологик платформа бўлса вакцинани 2-5 ойда яратиш мумкин.  

Унинг сўзларига кўра, қийинчиликлар одатда вакцинани ҳужайралар ва ҳайвонларда синовдан ўтказиш пайтида юзага келади, чунки бу босқичда тирик вирус зарур. Унинг ёрдамида вакцинани вирусли нейтраллашни текшириш мумкин. Лекин Россияда бу асосий элемент ҳозирча мавжуд эмас.

Бундай аввал бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова Хитой ҳали вируснинг тирик штамминни Россияга тақдим этмади.

Ҳозирги вақтда коронавирус билан боғлиқ вазият: 20 мингдан ортиқ одам касалланди, улардан 425 киши вафот этди, 632 киши даволанди.

Хитойдан ташқари коронавирусни юқтириш ҳолатлари Франция, Италия, Испания, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Россия, Финляндия, Швеция, Австралия, Ҳиндистон , Вьетнам, Гонконг, Малайзия, Макао, Непал, Сингапур, Таиланд, Тайван, Япония, Филиппин, Жанубий Корея, БАА, ЖАР, Камбоджа, Шри-Ланкада қайд этилди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)

Асосий мавзулар