00:34 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)
98410

БССТ маълумотларига кўра, 4 февраль куни Хитойда 2019-nCov касаллиги бўйича 20 471 ҳолат ўз тасдиғини топган. Коронавирусни юқтирганлик гумони билан яна 23 214 киши рўйхатга олинган.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik, Елизавета Исакова. Янги коронавирусга чалинган беморлар сони бутун дунё бўйича 20,6 мингдан ошди, деб баёнот қилди сешанба куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

БССТ маълумотларига кўра, 4 февраль куни Хитойда 2019-nCov касаллиги бўйича 20 471 ҳолат ўз тасдиғини топган. Коронавирусни юқтирган деган гумон билан яна 23 214 киши рўйхатга олинган. 2 788 нафар бемор оғир аҳволда. Касалликдан жами 425 киши ҳаётдан кўз юмган. Улар бир ёки иккита сурункали касаллиги бўлган кекса кишилардир. Шу билан бирга 680дан зиёд киши тузалган.

Хитойдан ташқарида 24та мамлакатда 176 киши коронавирус билан касалланган. Таиландда (25), Сингапурда (24), Японияда (21), Жанубий Кореяда (16), Австралияда (13), Германияда (12), АҚШда (11), Малайзияда (10), Вьетнамда (10), Францияда (6), БААда (5), Канадада (4), Ҳиндистонда (3), Филиппинда (3), ва Италия, Россия ва Буюк Британияда 2 кишидан, Камбожа, Непал, Шри-Ланка, Бельгия, Финляндия, Испания ва Швецияда бир кишидан.

Хитойдан ташқарида фақат Филиппинда касалликдан ҳалок бўлиш ҳолати қайд этилган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)

Асосий мавзулар