01:43 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
436 0 0

Оқ уй раҳбари Дональд Трамп ўзининг нутқи нусхасини чиқиш қилишдан олдин одатдаги каби спикер ва вице-президентга узатган.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг конгрессдаги “Мамлакатдаги вазият тўғрисида”ги йиллик мурожаатномасидан  сўнг Вакиллар палатаси спикери демократ Нэнси Пелоси унинг нутқи матнини намойишкорона йиртиб ташлади.

Оқ уй раҳбари ўзининг нутқи нусхасини чиқиш қилишдан олдин одатдаги каби спикер ва вице-президентга узатган. Ўша пайт спикер Трампга қўлини узатган, бироқ Трамп унинг қўлини сиқиб кўришмасдан, тескари бурилиб трибунадаги ўз ўрнини эгаллаган.

Трамп ўз нутқини якунлаши биланоқ, унинг ортида бўлган Пелоси стол устидаги унинг нутқини олиб, намойишкорона йиртиб ташлаган.

​Кейинчалик Нэнси Пелоси журналистларга ушбу хатти-ҳаракатини изоҳлаб, “муқобилларини инобатга олган ҳолда бу боадабона” бўлганини маълум қилган.

Асосий мавзулар