Махсус хизматлар Қирғизистон фуқаролари қўнғироқларини назорат қилмоқдами?

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишРабота IT- специалиста за компьютером
Работа IT- специалиста за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда 3 февраль санасидан бошлаб фуқароларнинг барча қўнғироқлари ва ёзишмалари ҳукумат назоратига олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик давлат қўмитаси идора қирғизистонликлар телефонларини эшитиб, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларини ўқишни бошлагани ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Оперативно-стратегические командно-штабные учения спецслужб стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ давлатлари махсус хизматлари 2018 йилда 600дан ортиқ террорчиларни қўлга олди

Ижтимоий тармоқларда 3 февралдан коммуникациянинг янги қоидалари киритилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси номидан тарқатилаётган ушбу хабарда барча телефон сўзлашувлари ёзиб олинаётгани, ижтимоий тармоқларда эса мониторинг амалга оширилаётгани айтилган.

Хабар муаллифлари барча қурилмалар ҳукуматнинг эшитиш тизими - CDMXга уланганини маълум қилишган, деб хабар қилади Sputnik Қирғизистон.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу хабарни ёлғонлигини айтмоқда. Ушбу хабарларни тарқатган шахслар қидирилмоқда.

Идора ёлғонлиги олдиндан маълум бўлган хабарни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0