06:48 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
199 0 0

Демократлар Дональд Трамни истеъфога чиқаришга эриша олмадилар. Сенат Трампни айбсиз деб топди ва шу билан импичмент жараёни якунланди.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. АҚШ Сенати импичмент жараёнининг иккала масаласи бўйича ҳам президент Дональд Трампни оқлади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Америка етакчиси икки масала - ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилишда айблаётган эди.

Биринчи модда бўйича айбловларни 48 сенатор қўллаб-қувватлади. Улар орасида фақат битта республикачи бор эди - Митт Ромни (бу Америка тарихидаги биринчи бундай ҳолат). 52 сенатор қарши овоз берди.

Трампга қарши айбловнинг иккинчи бандини 47 сенатор қўллаб-қувватладилар, 53 киши қарши овоз берди.

Таъкидлаш жоиз, Сенатда Вакиллар палатасидан фарқли ўлароқ, кўп ўрин республикачилар партиясига тегишли (100 ўриндан 53таси). Демократик партиядан 45 сенатор кўрсатилган. Яна иккита сенатор партиясиз, аммо улар демократлар билан коалицияда.

Импичмент бериш жараёнини якунлаш учун 67 сенатор ҳар қандай айблов учун “ҳа” деб овоз беришлари керак эди.

Трамп нимада айбланди

2019 йил сентябр ойида Пелоси Трампга қарши импичмент жараёни бошланганини эълон қилди. Демократлар томонидан назорат қилинадиган АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Демократларнинг таъкидлашича, Оқ уй раҳбари Украина президенти Владимир Зеленскийга Жо Байденнинг ўғлига қарши коррупция ишини тергов қилишга ёрдам бериш учун босим ўтказган. Ушбу сиёсатчи Трампнинг 2020 йилда бўлажак президент сайловларида энг кучли рақиби деб ҳисобланади.

АҚШ президенти барча айбловларни рад этиб, демократлар бошлаган жараённи “жодугарларга қарши ов” деб атади.

Якун топган импичмент жараёни АҚШ тарихида учинчиси бўлди: 1868 йилда сенаторлар Эндрю Жонсонни ва 1999 йилда Билл Клинтонни оқлаган эдилар. 1974 йилда Ричард Никсон импичмент жараёни бошланганидан кейин ихтиёрий равишда истеъфога чиққан.

Асосий мавзулар