07:38 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
64901

Дастлабки маълумотларга кўра, Москвада истиқомат қилган Айдар Акаевнинг тўсатдан юраги тўхтаб қолди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Москвада Қирғизистон биринчи президенти Аскар Акаевнинг ўғли, Қозоғистон биринчи президентининг Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Айдар Акаев тўсатдан вафот этди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Айдар – сын первого президента Кыргызстана Аскара Акаева. Он был женат на младшей дочери Назарбаева – 18-летней Алие.  Дети президентов поженились в 1998 году. Но через несколько лет брак распался. Детей у Айдара и Алии не было
© AFP 2018 / STR
Молодожены Алия Назарбаев и Айдар Акайер с родителями Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев, слева, и его жена Сара, и президент Кыргызстана Аскар Акаев, справа, и его жена Майрам позируют для семейного фото. Архивное фото

Қариндошларнинг сўзларига кўра, 44 ёшли Айдар Акаев тўсатдан юраги тўхтаб қолди, у шифокорлар келишигача вафот этди.

Айдар Акаев 1976 йил 20 февралда Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳрида туғилган. 1998 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи 18 ёшли Алия Назарбаевага уйланади. Эр хотин 2001 йилда ажрашишди.

2002 йилда Айдар Акаев 21 ёшли НБТ канали телебошловчи Сайкал Чокубоевага уйланди. Оилада уч фарзанд дунёга келди.

Қирғизистонда 2005 йилда бўлган инқилоб ва Акаев ҳукуматдан ағдарилгандан сўнг Москвага кетиб, бизнес билан шуғулланишни бошлади.

Аскар Акаевнинг жияни вафот этди  

Шу билан бирга, чоршанба куни Қирғизистон биринчи президенти Аскар Акаевнинг жияни – Кубан Акаев Москвада вафот этгани маълум бўлди. У 59 ёшда бўлган.

5 февраль куни Кубан Акаевнинг жасади Қирғизистонга олиб келиниб, Чуй вилоятининг Кемин туманида дафн этилди.    

Асосий мавзулар