05:59 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)
113110

Хитойда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Сал кам уч юз киши қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Хитой ҳуқуқ тартибот органлари томонидан коронавирус тарқалиши билан боғлиқ мингдан ортиқ фирибгарлик фош этилиб, 294 киши қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги баёнотига асосан.

Хабарда таъкидланишича, фуқаролардан фирибгарлик йўли билан олинган 6,6 миллион юан қайтариб олишга муваффақ бўлинди.

Ҳуқуқ тартибот органлари томониан 3 та асосий фирибгарлик схемаси аниқланди. Кўпинча ҳуқуқбузарлар ҳимоя ниқоблари тақчиллигидан фойдалиб, фуқаролардан пул олишга йиғишган.

Фирибгарлар гигиена ниқобларини сотиш ҳақида турли эълонларни тарқатишган. Бироқ пул олгандан сўнг, жиноятчилар телефон рақам ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларни блокировка қилишган ёки товарни жўнатмаслик учун турли баҳоналарни топишга уринган.

Иккинчи схема бўйича фирибгарлар сохта хайрия ташкилотлар веб-саҳифаларини очиб, касаллик тарқалишини олдини олиш учун фуқаролардан пул тўплаган. Бироқ пулни олгандан сўнг, ғойиб бўлишган.

Бундан ташқари, фирибгарлар мессежерларда ҳам турли мулоқот-гуруҳларини очиб, аҳолидан алдов йўли билан пулларни олишган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)

Асосий мавзулар