Кимлар коронавирусга камроқ мойил - олимлар таҳлили

© REUTERS/Lim Huey TengВспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV
Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойлик олимлари янги коронавирус тарқалиш эпидемиологик хусусиятларини таҳлил қилишди. Уханда касалланганлар орасида бирорта 15 ёшдан кичик бўлган бола аниқланмади.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Коронавирус тарқалиши эпидемиологик хусусиятларининг таҳлили шуни кўрсатдики, беморлар орасида болалар деярли йўқ. New England Journal of Medicine журналида тадқиқот натижалари чоп этилган.

Китайская полиция - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус ортидан “пул ишламоқчи бўлган” фирибгарлар қўлга олинди

Тадқиқот давомида Уханда янги коронавирус билан биринчи 425 та касалланиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар тўпланган. 95 фоиз беморларда аломатлар биринчи 12 кундан сўнг пайдо бўлди, ўртача инкубация даври 5,2 кун. Дастлаб босқичларда беморлар сони ҳар 7,4 кунда икки баравар кўпайиб борди, кейин суръатлар пасайди.

Уханда касалланганлар орасида бирорта 15 ёшдан кичик бўлган бола аниқланмади.

Олимларнинг фикрига кўра, бу болаларнинг инфекцияга камроқ мойил бўлиши ёки уларнинг аломатлари катталарга қараганда енгилроқ кўринишида бўлиши мумкин. Бугунги кунда беморларнинг ўртача ёши 59 ёшни, уларнинг 56 фоизи эркаклар ташкил қилади.

“Биз кўрган нарсалар ва тушунарсиз сабабларга кўра, вирус биринчи навбатда катталарга таъсир қилади. Эҳтимол, биз барча маълумотларни кўрмаяпмиз, чунки Хитойдан келган ҳисоботлар болалар шифохоналарига эмас, балки фақат катта ёшдаги беморларга тегишли”, - тиббиёт мутахассис Ричард Мартинелло деган сўзларини келтиради ScienceAlert портали.

Олимлар таъкидлашича, болалар камроқ мойиллиги коронавирус инфекциясининг олдинги икки ҳолатида – SARS-CoV атипик пневмония ва MERS-CoV Яқин Шарқ синдромида қайд этилган.

Декабрь ойи якунида Хитой ҳукумати Хубей вилоятида номаълум пневмониянинг тарқалгани ҳақида хабар қилди. Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди. Янги типдаги коронавирус билан касалланган беморлар сони 28 минг кишидан ошди, 563 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0