Олимлар яна бир коронавирус тарқатувчисини аниқлади

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПанголин
Панголин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой бир гуруҳ олимлари коронавирусни эҳтимолий тарқатувчисини аниқлади: у ноёб ёввойи жонивор эканлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Панголин Хитой коронавирус эҳтимолий тарқатувчиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда "Интерфакс" Хитой телевидениесига асосан хабар қилди.

Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Кимлар коронавирусга камроқ мойил - олимлар таҳлили

Хитой олимлари панголин янги коронавирус геном кетма-кетлиги касал одам коронавируснинг геномига 99% ўхшаш эканлигини аниқладилар.

Панголинлар - Осиё ва Африкада кенг тарқалган зирҳли сут эмизувчи ҳайвон ва чумолихўр қариндошлари ҳисобланади. Улар асосан ҳашаротлар билан озиқланади. Хитойда панголиннинг гўшти деликатес ҳисобланади, қора бозорда панголин тери қоплама тангачалари эса кумуш нархида баҳоланади.  

Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети ва Линнан-Гуандун замонавий қишлоқ хўжалиги лабораторияси олимлари коронавирус панголинлардан олинганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқлигини ва бу ҳайвонлар касалликнинг ягона тарқатувчиси эмаслигини таъкидламоқда. Мутахассислар хитойликларни ёввойи ҳайвонларга яқинлашмасликка чақирмоқда.

Бундан аввал Хитой олимлари одамлар коронавирусни илон ёки кўршапалаклардан юқтирган бўлиши мумкин деган фикрни илгари суришганди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда янги коронавирус билан 31 мингдан ортиқ киши касалланди, улардан 962 киши оғир аҳволда. Бу вирусдан 636 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0