01:47 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
1119 0 0

Қозоғистон президенти сўзларига кўра, айни вақтда ҳолат полиция ва Миллий гвардия назоратига олинган. Токаев давлат органлари "ушбу жиддий ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича" зудлик билан чоралар кўришлари лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Қозоғистон жанубидаги Жамбил вилоятида жума куни юз берган оммавий муштлашув оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Ҳодиса ҳақида мамлакат президенти Касим-Жомарт Токаев хабар қилган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти полицияси маълумотларига кўра, Кордай тумани Масанчи қишлоғида аҳоли ўртасида оммавий муштлашув юз берган. Полиция кучлари ёрдамида можаро бартараф этилган, "безорилик" моддаси бўйича тергов ишлари бошлаб юборилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари можарони бошлаган ва иштирок этганлар шахсини аниқлаштирмоқда. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода ўқ овозлари эшитилган ва ёнаётган уйлар акс этган.

Ижтимоий тармоқда изоҳ қолдирган айрим интернет фойдаланувчилари ушбу тўқнашувларни миллатлараро низо билан боғлашга уринишган. Ушбу ҳудудда дунган миллатига мансуб фуқаролар ҳам яшаб келадилар.

"Бугун тунда Жамбил вилоятининг Кордай туманидаги бир қатор аҳоли пунктларида маҳаллий аҳоли ўртасида оммавий тўқнашувлар ва муштлашув юз берган. Фитначилар ушбу вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Афсуски, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор", - деб хабар қилган Токаев. Президент баёноти унинг матбуот-хизмати томонидан эълон қилинган.

Қозоғистон президенти сўзларига кўра, айни вақтда ҳолат полиция ва Миллий гвардия назоратига олинган. Токаев давлат органлари "ушбу жиддий ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича" зудлик билан чоралар кўришлари лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Қозоғистон ИИВ раҳбари Ерлан Тургумбаев Жамбил вилояти Кордай туманида юз берган оммавий муштлашувда саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақида баёнот берган.

Оммавий тартибсизлик натижасида 40 киши тан жароҳатлари олган ва ўқотар қурол билан жароҳатланган. Хизмат вазифасини бажараётган икки полиция ходими ҳам ўқотар қурол билан жароҳатланган.

Асосий мавзулар