23:57 22 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)
506 0 0

Жорий йилнинг 10 февралидан АҚШ коронавирус туфайли Хитойда виза беришни вақтинчалик тўхтатиб қўяди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 10 февралидан АҚШ коронавирус туфайли Хитойда виза беришни вақтинчалик тўхтатиб қўяди. Бу ҳақда АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси расмий сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, юзага келган вазият ва жуда чекланган ходимлар сабаб дипломатик идоралар виза хизматларига доир сўровларга жавоб бера олмаслиги мумкин. Шу билан бирга дипломатлар “фавқулодда вазият” юзага келган тақдирда ёрдам беришга тайёрликларини бирдиришган.

Аввалроқ Америка ҳукумати ўзининг фуқаролари ва Хитойга 2 февралдан бошлаб сўнгги 14 кун ичида ташриф буюрган хорижликлар учун чекловлар жорий этган эди.

Декабрь охирида Хитой ҳукумати Хубэй провинцияси маркази бўлган Ухань шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик касаллик қўзғатувчиси 2019-nCoV коронавируси экани аниқланди. Сўнгги маълумотларга кўра, у билан касалланганлар сони 37553 кишига етган. Вафот этган 813 нафар, соғайиб кетганлар 2649 нафар кишини ташкил этади. Вирус 25 дан зиёд мамлакатларда, жумладан, Россияда қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ушбу вазиятни фавқулодда ҳолат деб тан олди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)

Асосий мавзулар