Афғонистонда лазер қуроллари учун жавобгар бўлган жангари йўқ қилинди

© AP Photo/Rahmat GulАфганские силы безопасности. Архивное фото
Афганские силы безопасности. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонда Абубакр номи билан танилган “Толибон”нинг лазер қуроли жавобгари Муҳаммад Гул ўлдирилди. Шунингдек, 30 дан зиёд “Толибон” жангариси йўқ қилинган.

ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Афғонистон Мудофаа вазирлиги лазер қуроллари учун жавобгар бўлган “Толибон” жангариси йўқ қилинганини эълон қилди.

Вазирлик мамлакат шимолидаги Балх вилоятида аксилтеррорчилик амалиёти ўтказилганини маълум қилди. Натижада 35 нафар “Толибон” жангариси йўқ қилинган, яна беш нафари жароҳат олган. Бундан ташқари, “жуда кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар” аниқланган ва мусодара қилинган.

Города мира. Мосул - Sputnik Ўзбекистон
Ироқда ИД* раҳбарларидан бири қўлга олинди

“Толибон террорчисининг лазер қуроли учун жавобгар Балхда йўқ қилинди! Афғонистон ҳарбий кучлари кеча соат 17.20 да Балх вилоятининг Чамтал туманидаги Делбар қишлоғида аниқ ҳаво зарбасини амалга оширди. Натижада, Абубакр номи билан ҳам танилган “Толибон”нинг лазер қуроли жавобгари Муҳаммад Гул ўлдирилди”, - дейилади идоранинг Twitter᾽даги расмий саҳифасида.

Жангарилар ҳарбий самолётларининг учувчиларини кўриш қобилиятини йўқотиш учун лазер қуролидан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, Business Insider нашри таъкидлаганидек, Афғонистон ҳукумати жангариларнинг лазер ёрдамида нишонга оладиган қуролларига эга эканлигига эътибор қаратган эди, бу ўз навбатида армия операцияларини ўтказишни мураккаблаштиради.

Афғонистонда ҳукумат кучлари билан илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларида муҳим ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштираётган “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳининг таъсири кучайиб борди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб қўшма аксилтеррор амалиётларини ўтказиб келмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0