01:22 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)
457 0 0

Сингапурлик олимлар янги коронавирусга қарши вакция яратиш бўйича иш олиб бормоқда. Вакцина синови уч ойдан сўнг амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Сингапурлик олимлар янги коронавирусга қарши вакция яратиш бўйича иш олиб бормоқда. The Straits Times нашри хабарига асосан.

Таъкидланишича, 3 ойдан сўнг синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Иммунитетга таъсири ва салбий ҳолатларни аниқлаш мақсадида синов соғлом кишиларда ўтказилади.

Бундан аввал Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, янги коронавирусга қарши вакцина тайёрлаш учун  8-10 ой муддат кераклигини таъкидлаганди.

Хитой ҳукумати янги вирус тарқалишини олдини олиш ва профилактикасига 71,8 миллиард юан (тахминан 10,3 миллиард доллар) ажратгани маълум бўлди.

Бугунги кунда янги коронавирус билан 40,1 мингдан ортиқ киши касалланди. Вирусдан 908 киши вафот этди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)

Асосий мавзулар