07:51 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
АҚШ – Эрон можароси (35)
555 0 0

Ироқда Эрон ракета зарбаси оқибатида 109 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси контуция бўлди. Германияга даволаниш учун 27 нафар аскар юборилди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ироқда Эрон ракета зарбаси оқибатида 109 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси контуция бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Пентагон матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Таъкиланишича, жарбланганлар сони 45 кишига ортди.

Матбуот хизмати маълум қилишича, 76 киши ўз хизмат вазифаларини бажаришга қайтди.  Германияга батафсил даволаниш учун 27 нафар аскар юборилди. Кейинчалик улардан 21 нафари АҚШга юборилди.

АҚШ Боғдодда 3 январь куни иронлик генерал Қосим Сулаймонийни ўлдириш бўйича махсус амалиётни ўтказди. Шунга жавобан Эрон Ироқ ғарбида жойлашган Эйн-аль-Асад базасига ракета зарбасини амалга оширди.

Дастлаб АҚШ президенти Дональд Трамп ва Пентагон раҳбарияти Эрон зарбасидан жароҳатланган аскарлар йўқлиги ҳақида баёнот берганди. Давлат раҳбари Эронга жавоб зарбаси берилмаслиги, бунинг ўрнига янги санкциялар киритилишини айтган.

Кейин АҚШ ҳарбийлари жароҳатланганлар борлигини тан олди. Бундан ташқари, уларнинг сони доимий равишда кўпайиб борган. Пентагон буни контузия аломатлари дарҳол пайдо бўлмаслиги, ҳарбийларнинг ҳолатини дастлабки баҳолаш якуний ташхисдан фарқ қилиши мумкинлиги билан изоҳлади.

Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (35)

Асосий мавзулар