06:07 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)
78300

Сал олдин Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдаги коронавируснинг янги турига COVID-2019, дея расмий ном берган эди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Коронавирусга қарши биринчи вакцина 1,5 йилдан кейин яратилиши мумкин, дея хабар берди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

"Вакциналар ва дори воситаларининг ишлаб чиқарилиши тадқиқотлар дастурининг муҳим қисми ҳисобланади, лекин бу биргина қисми. Уларни ишлаб чиқиш учун вақт талаб этилади. Шу билан бирга, биз ҳимоясиз эмасмиз. Бугунги кунда жамоатчиликка оид жуда кўплаб чоралар қабул қилинган ва улар вирус юқишининг олдини олади. Мисол учун, биринчи вакцина 18 ойдан сўнг тайёр бўлади. Шундай экан, вирусга қарши курашишда қўл остида бўлган қуролдан фойдаланмоқ жоиз", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатнинг марказий қисми - Ухань шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабардор қилган эди. Мутахассислар касалликни қўзғатувчиси - 2019-nCoV коронавируси эканлигини аниқладилар. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан касалланганлар сони 42638 нафарни ташкил қилади, 1016 инсон ҳалок бўлган.

Сал олдин БССТ Хитойдаги коронавируснинг янги турига COVID-2019, дея расмий ном берган эди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)

Асосий мавзулар