"Бепул" пишлоқ. Сороснинг пуллари Украинада нимага сарфланди?

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишАкция националистов в Киеве
Акция националистов в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина Бош прокуратураси Жорж Сорос жамғармаси билан ҳамкорликни тасдиқлади. Sputnik радиоси эфирида украиналик сиёсатчи Владимир Олейник амалдорларга пора беришнинг ўзига хос шакли мавжуд бўлган деган фикрни билдирди.

Украина Бош прокуратураси Жорж Сорос "Уйғониш" жамғармаси билан ҳамкорлик қилаётганини тан олди, аммо маблағларнинг аниқ миқдорини ошкор қилмади. Бош прокурор офисининг Украина адлия вазирининг собиқ ўринбосари Владимир Богатирнинг сўровларига жавоблари Страна.ua сайтида эълон қилинди.

Президент Украины Владимир Зеленский во время рабочей поездки в Израиль - Sputnik Ўзбекистон
Украина каби иттифоқдош бўлса, ҳеч қандай рақибнинг кераги йўқ

Идоранинг хабар беришича, прокурорларнинг иш ҳаққи давлат бюджетидан тўланади, бироқ жамғарма ходимларнинг чет элга хизмат сафарларини ташкил этишга ёрдам берган.

"2014-2019 йилларда Бош прокуратура ва "Уйғониш" Халқаро Жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик эксперт ва маслаҳат характерига эга бўлган. Шунингдек, прокуратура органлари ходимларининг хизмат сафари (ҳодимлар пул маблағлари олмаган) ташкил этилишида кўмаклашган", - дейилади прокурорнинг жавобида.

Шу билан бирга, идора ўз ходимларининг хизмат сафарлари ҳақида маълумотларини юритмаган, шунинг учун ушбу ходимларнинг рўйхатини ва молиялаштириш манбаларини кўрсатиб бўлмайди. Расмий жавобда айтилганидай, ёрдам, хусусан, Халқаро жиноий суд билан ҳамкорликда тажриба орттиришга қаратилган бўлган.

Sputnik радиосида, V-VII чақириғи халқ депутати, украиналик сиёсатчи Владимир Олейник бундай ҳамкорлик коррупция кўринишидир, деган фикрни билдирди.

"Бепул пишлоқ - фақат сичқон қопқонда. Сорос ҳеч нарсани бепулга қилмайди. Улар ушбу маблағнинг мазмунини ошкор қилмайдилар, аммо Майданни отилишига алоқадор бир гуруҳ прокурорлар, терговчилар, адвокатлар ва ҳатто жабрланганларни молиялаштирганлари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Терговни ўтказиб, ҳеч қандай ҳолатда натижа бермаслик – ана шундай топшириқ қўйилган. Чунки терговни хужумларга алоқадорларнинг ўзлари ўтказмоқдалар. Айнан шу топшириқ молиялаштирилмоқда. Бу алоҳида жиноят иши, чунки Украина қонунлари прокуратура, суд, тергов ҳодимларини бир неча мнбалардан, шу жумладан хусусий манбаларданмолиялаштиришни тақиқлайди. Бу коррупциянинг бир шакли, мансабдор шахсларга пора беришнинг ўзига ҳос шакли ", - деди Владимир Олейник.

Янгиликлар лентаси
0