02:31 25 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
506 0 0

Россия элчихонаси Туркиядаги ва АҚШ муносабатларига аниқлик киритиш мақсадида Майк Помпеонинг сўзлари ва АҚШнинг қурдларга етказиб берган ҳарбий ёрдами акс этган инфографикани жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Россиянинг Анқарадаги элчихонаси Твиттерда "Қарорни сиз қабул қиласиз" деган имзо билан Туркия-Америка муносабатларига оид иккита расмни жойлаштирди, РИА Новости хабарига асосан.

Биринчи расмда АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг сурати Идлибда турк аскарларининг ўлими муносабати билан айтган сўзлари билан фотосурати кўрсатилган: "Биз ушбу ҳужумда ўз ҳарбийларини йўқотган НАТО иттифоқчимиз ёнида турамиз".

Ёнида Туркиянинг Anadolu давлат хабар агентлигининг, АҚШнинг Туркияда террористик ташкилот деб ҳисобланадиган Курдистон Ишчилар партияси билан боғлиқ бўлган Сурия Курдларининг ўзини мудофаа кучларига (YPG) берган ҳарбий ёрдами ҳақида инфографика жойлаштирилган.

Аввалроқ Anadolu, Пентагон 2021 молия йили учун бюджет сўровини юборганини, унда YPG томонидан бошқариладиган Суриядаги АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларнинг эҳтиёжлари учун 200 миллион доллар олиш ниятида эканлигини хабар қилган эди. Таъкидланишича, Суриядаги АҚШ контингентининг тобора қисқариши муносабати билан "Пентагон америкалик инструкторлар томонидан ўқитиладиган 10 минг кишилик жангарилар гуруҳини тузишни режалаштирмоқда".

Туркия етакчиси Тоййиб Эрдўғон бундан олдин бир неча бор АҚШни Суриянинг курд кучларига қурол-аслаҳа етказиб беришда айблаган, бу эса Туркияда ҳисобланишича, унинг миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Туркиянинг айбловлари

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Москва ва Дамашқни Идлибда тинч аҳолига зарба беришда айблаган эди. Давлат раҳбари, шунингдек, Сурия ҳукумат қўшинлари деэскалация зонасидан ташқарида ҳам ҳужумкор ҳаракатлар қилса, уларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

Кремль Сурия армиясининг асл мақсади тинч аҳолини эмас, балки террористларни зарарсизлантириш эканлигини таъкидлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Эрдўғоннинг тинч аҳолига қилинган ҳужумлари ҳақидаги баёнотини рад этди. Янги чақириқлар ва таҳдидлар департаменти директори Владимир Тарабриннинг сўзларига кўра, Москва ва Дамашқ фақат "қонуний ҳокимиятга қарши қурол билан курашаётган" террористик гуруҳларга ҳужум қилмоқда. Вазирлик вазият Анқаранинг аввалги келишувларни бажармаганлиги сабабли кескинлашаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида Мудофаа вазирлиги Туркия раҳбарининг сўзлари ҳақиқатдан йироқлигини таъкидлади. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Идлибдаги деэскалация ҳудудида урушаётган томонларнинг яраштириш бўйича Россия марказининг фаолияти фақат Сочи келишувлари асосида амалга оширилади.

Асосий мавзулар