Шимолий Кореяда коронавирус туфайли амалдор отиб ташланди

Oбуна бўлиш
Қаттиққўл қоидалар - КХДРда Хитойга бориб келиб карантинда бўлиш мажбуриятини бажармаган амалдор ўлимга маҳкум этилди.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Хитойга ташриф буюрган шимолий кореляик амалдор ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақида Daily Mail Кореянинг Donga нашрига асосан хабар қилмоқда.

Бахтиер Шукурзода, аспирант Хубэйского университета  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус исканжасида: Уханда қолишни лозим деб топган талаба ҳикояси

Хабарда айтилишига кўра, 14 кун карантинда бўлиши мажбур бўлган савдо амалдори, карантин муддати тугамасдан жамоат ҳаммомига йўл олган. Амалдорга нисбатан ўлим жазоси белгиланган ва ҳукм яширин тарзда амалга оширилган.

Яна бир фуқаро Хитойга бориб келган фуқаро ўзининг ташрифини яширмоқчи бўлгани учун энг узоқ фермага сургунга юборилган.

Маълумот учун КХДРда Шимолий Кореяда, аҳолини коронавирусдан сақлаш мақсадида, Хитойга ташриф буюрган фуқароларга нисбатан ҳарбий аскарларга таалуқли қонунлар киритилган. Хитой билан чегара ўта қаттиқ назорат остига олинган. Шу кунга қадар Шимолий Кореяда бирорта ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган.

Хитойда эса сўнгги маълумотларга қарагандан, коронавирус билан касалланганлар сони 60 мингдан ошган, вафот этганлар сони 1367 кишини ташкил қилган. Хитойдан ташқарида коронавирус билан касалланганлар сони 500 кишидан ошган.

Янгиликлар лентаси
0