Россияда Ил-114-300 самолётларини серияли йиғиш бошланди

Oбуна бўлиш
Нижний Новгороддаги "Сокол" авиация заводида биринчи Ил-114-300 самолётининг фюзеляжи ишлаб чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида жойлашган МиГ ишлаб чиқариш уюшмасига қарашли “Сокол” авиация заводида Ил-114-300 самолётини серияли ишлаб чиқариш жараёни бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Самолет Ил-114-100 - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" олтита Ил-114-100 самолётини сотувга қўяди

Ушбу корхонада самолёт фюзеляжининг 7та бўлинмаси ишлаб чиқарилади. Ил-114-300 самолётини ишлаб чиқаришда Россиянинг бир неча шаҳарларида жойлашган турли корхоналар иштирок этмоқда. Воронежда жойлашган “ВАСО” корхонаси, Ульяновскдаги “Авиастар-СП” – шулар жумласидан. Самолётнинг якуний жамлаш ишлари Луховицк шаҳридаги “МиГ” корхонасида бўлиб ўтади.

“2019 йилда биз ушбу Ил-114-300 самолётни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида 400 миллион рубл сармоя киритдик”, - дейди “МиГ” бош директори Илья Тарасенко.

Самолётни ишлаб чиқариш энг янги рақамли технологиялар ёрдамида йўлга қўйилган. Бу чизмалардан фойдаланмаган ҳолда, конструкторлик бюроси, Илюшин ишлаб чиқариш уюшмасининг турли корхоналари ягона ахборот ҳудудида ишлаш имконини беради,   дейди Тарасенко.

Ил-114-300 йўловчи самолёти маҳаллий ҳаво йўллари учун мўлжалланган бўлиб, у 60та йўловчи ўриндиғига эга. Экипаж 2 кишидан иборат. Ил-114-300 ИКАО метеошароитларининг II категорияси шароитида учиш-қўниш имконини берадиган рақамли навигация мажмуаси ўрнатилади. Барча маълумотлар 5та рангли дисплейларда намойиш этилади. Самолётни ишлаб чиқариш 2021 йилда тўлиқ йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ил-114 самолёти Совет Иттифоқи даврида ишлаб чиқилган бўлиб, уни Тошкент Авиация заводида ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Иттифоқ парчаланиб кетганидан сўнг ушбу режалар амалга ошмади. Тошкентда 2012 йилга қадар Ил-114-100 самолётлари 17 дона ишлаб чиқарилган. Ўзбекистонда фойдаланилган самолётларга Rockwell Collins компаниясининг авионикаси (электрон тизим), Pratt&Whitney Canada авиадвигателлари, Hamilton Sundstrand ҳаво парраклари ва Honeywell компаниясининг қўшимча қувват қурилмалари билан жиҳозланган бўлган. 2017-2018 йилларда Россия ушбу самолётни ишлаб чиқариш борасида Тошкентда сақланаётган  самолёт фюзеляжларини сотиб олиш ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ускуналардан фойдаланишга тайёрлигини билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0