03:12 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)
122122

Хитой раиси Си Цзиньпин янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида мақола ёзди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида мақола ёзди.

Си Цзиньпин 2020 йил 7 январь куни кейинчалик COVID-2019 аталган янги касалликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш чораларини кўриш зарурлиги ҳақида фармойиш берган. Ўша пайт фақат Ухань шаҳрида номаълум пневмониянинг тез суръатларда тарқалаётгани ҳақида маълум эди. 9 январь куни мутахассислар касаллик қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус эканлигини аниқлашган. Биринчи вафот этган киши ҳақида маълумот 11 январь куни эълон қилинган.

Хитой раиси 20 январь куни янги касалликнинг авж олишига қарши курашишга оид махсус кўрсатмалар берган. Барча даражадаги партия қўмиталари ва ҳукуматлар ҳамда тегишли идоралардан одамлар ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини биринчи ўринга қўйишни талаб қилган.

22 январь куни Си Цзиньпин Хубэй провинциясига одамлар кириб-чиқишини қаттиқ назорат қилиш буйруғини юборган, шундан кейин провинция чегаралари карантинга ёпилади.

Хитой раҳбари ҳозирда эпидемияга қарши фаол кураш олиб борилаётганини таъкидлаган. Маъсул департаментлар ўз мажбуриятларни бажаришмоқда.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг авж олишига кеч муносабат билдирган Хубэй ва Уханнинг қатор амалдорлари ишдан бўшатилган.

2019 йил 32 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония авж олиши ҳақида маълум қилди. Касаллик қўзғатувчиси расман ном берилган COVID-2019 коронавирусидир. Сўнгги маълумотларга кўра, COVID-2019ни юқтирганлар сони 69 195 кишига етган. Ундан 1665 киши вафот этган, 9419 киши эса тузалишга муваффақ бўлган.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)

Асосий мавзулар