13:25 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
384 0 0

Украина ТИВ раҳбари Вадим Пристайко Украина ва бошқа давлатлар Эрон устидан йўловчи самолётни ракета билан уриб туширгани учун “халқаро судларга даъво аризаларини киритишлари мумкинлигини” таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Теҳрон яқинида Boeing-737 самолёти қулаши оқибатида фуқаролари ҳалок бўлган мамлакатлар Эронни судга беришлари мумкин. Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари Вадим Пристайко Мюхендаги хавфсизлик конференцияси доирасида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, агар Эрон ундан жабр кўрган давлатлар кутаётган ҳаракатлар бажариш юзасидан чора кўрмаса, улар “халқаро ҳуқуқий ташкилотларни” аралаштиришга тўлиқ ҳақлилардир.

Пристайко Украина узоқ кутмаслигини таъкидлади. Гап бир неча ҳафта ёки ойлар ҳақида бормоқда.

Канада ТИВ раҳбари Франсуа Шампаннинг таъкидлашича, башарти Эрон уриб туширилган йўловчи самолёти учун жавобгарликни тан олган экан, бунинг ортидан оқибатлар келиб чиқиши назарда тутилади.

Украинский пассажирский самолет потерпел крушение в Иране
Общество Красного Полумесяца Исламской Республики Иран

Хусусан, Шампан ва авиаҳалокатда фуқаролари ҳалок бўлган яна тўрт мамлакат ташқи ишлар вазирлари Иронни ҳалок бўлганлар оилаларига товон пулини зудлик билан тўлашга чақирган. Шу билан бирга товон пули барча учун бир хил бўлиши шарт.

Украина Боинг-737 самолётининг Эронда қулаши

"Украина халқаро авиалиниялари” авиакомпаниясининг Боинг-737 йўловчи самолёти 8 январ куни Теҳрон яқинида қулади. Лайнер Теҳрон халқаро аэропортидан бир соат кечикиш билан парвоз қилиб, бир неча дақиқада ҳавода бўлди. Авария натижасида 176 киши ҳалок бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, Украина самолётининг қаерда эканлиги ҳақидаги сўнгги маълумот Парандадаги диспетчерлар томонидан олинган.

Дастлаб, мутахассислар Эронда самолёт ҳалокатининг учта вариантини кўриб чиқдилар, уларнинг асосий сабаби двигателларнинг ёнишига сабаб бўлган техник носозлик.

Кейинчалик Ислом инқилобий соқчилар корпуси Украинанинг Боинг-737 самолётининг Теҳрон яқинида қулашида ўз айбини тан олди. Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларини бомбардимон қилганидан сўнг АҚШ томонидан жавоб ҳужумларига тайёрланаётган эди. Ҳаво мудофааси тизимининг оператори самолётни душманнинг қанотли ракетаси сифатида қабул қилган бўлиб, ҳарбий ҳизматчи бу бўйича қарор қабул қилишга атиги 10 сония вақти бўлган.

Асосий мавзулар