Лавров АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятни енгиш йўллари ҳақида гапирди

Oбуна бўлиш
Москва "ушбу ташаббуснинг изчиллик билан давом эттирилиши Яқин Шарқдаги вазиятни соғломлаштириш бўйича муҳим қадам бўлиб, у ерда ўзаро ишонч архитектурасига асос солишга имкон берарди", дея ишонмоқда

ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Москва АҚШ ва Эрон ўртасида мавжуд зиддиятлар фақатгина мулоқот орқали ечим топилиши тарафдори, Россиянинг Форс қўлтиғида коллектив хавфсизликни таъминлаш концепцияси мана шунга йўналтирилган, деб баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Stampa нашрига берган интервьюсида.

Американский морской пехотинец на территории посольства США в Багдаде, Ирак. 4 января 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ракета зарбасидан юздан ортиқ АҚШ аскарлари контузия бўлди

"Агар сиз жорий йилни бошлаб берган америка-эрон ўртасидаги навбатдаги эскалациялар калавасини назарда тутаётган бўлсангиз, бизнинг бу борадаги позициямиз аён. Биз БМТ Низомига зид бўлган ва минтақада келишмовчиликлар ортишига олиб келувчи ҳар қандай ҳаракатларни қоралаймиз. Пентагоннинг 3 январ куни Бағдод шаҳридаги аэропортга ташкиллаштирган ва оқибатда Ал-Қудс махсус кучлари қўмондони, эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига олиб келган ҳужуми, халқаро ҳуқуқнинг ўта қўполлик билан бузилишидир”, - деди вазир.

Эрон АҚШдан ўч олишнинг 13та сценарийсини тайёрлади >>>

У шунингдек, бу фуқаро аэропорти бўлганини эслатиб ўтди. "Шундай экан, яқинда Шри-Ланкага ташрифим давомида айтган гапларимни қайтараман: америкаликларнинг ушбу ҳаракатлари – қолипга сиғмайди», - деб қўшимча қилди Лавров.

Политолог Геворг Мирзаян - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳам Эрон ҳам қизил чизиқни кесиб ўтишди - эксперт

"Россия мавжуд зиддиятлар фақатгина мулоқот давомида, музокаралар столи атрофида ҳал этилиши тарафдори. Ўтган йили ёзда тақдимоти ўтказилган Россиянинг Форс қўлтиғида коллектив хавфсизликни таъминлаш бўйича концепцияси мана шунга йўналтирилган. Қатор давлатлар томонидан илгари сурилаётган бир-бирига қарши бўлиш схемаларидан фарқли равишда, биз минтақага конструктив, бирлаштирувчи кун тартибини тақдим этмоқдамиз, таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш механизмларини шакллантиришга чақирмоқдамиз", - деди Лавров.

Москва позициясига кўра, "ушбу ташаббуснинг изчиллик билан давом эттирилиши, Яқин Шарқдаги вазиятни соғломлаштириш бўйича муҳим қадам бўлиб, у ерда ўзаро ишонч архитектурасига асос солишга имкон берарди".

Янгиликлар лентаси
0