14:48 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
548 0 0

Президентликнинг дастлабки икки йилида Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) Трампга энг хавфли террорчилар рўйхатини тақдим этган.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп жиддийроқ таҳдидлар мавжудлигига қарамасдан мамлакат махсус хизматидан “Ал-Қоида” етакчиси Усама бин Ладеннинг ўғли Ҳамзани йўқ қилишни талаб қилган. Бу ҳақда NBC телеканали Америка маъмурияти собиқ ходимининг сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, президентликнинг дастлабки икки йилида Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) Трампга энг хавфли террорчилар рўйхатини тақдим этган. Аммо Америка раҳбари айнан Ҳамза бин Ладенни йўқ қилишни талаб қилган. Буни у бошқа жангарилар раҳбари ҳақида “ҳеч қачон эшитмагани” билан асослаган.

Телеканал маълумотларига қараганда, Америка махсус хизматлари биринчи навбатда йўқ қилишни режалаштирганлар орасида январь охирида Яманда ўлдирилган “Ал-Қоида Арабистон ярим оролида”* террорчилик гуруҳи етакчиси Қосим ар-Раймий ҳамда 2019 йил октябрида Сурияда ўлдирилган ИД* раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий бўлган.

“Мен ҳеч қачон бу одамлар ҳақида эшитмаганман. Ҳамза бин Ладен ҳақида нима дейсиз?”, - дея Трам сўзларидан иқтибос келтирган телеканал суҳбатдоши.

Суҳбатдошнинг фикрига кўра, Трампнинг хавфли террорчиларни йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилишига уларнинг исмларини билиш ёки билмаслиги муҳим рол ўйнаган.

2019 йил сентябрь ойида Трамп Ҳамза бин Ладен АҚШнинг Афғонистон ва Покистон минтақасидаги махсус амалиёти натижасида йўқ қилингани маълум қилган эди.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Асосий мавзулар