Тиббий ниқобларда ишлаган хитойлик шифокорлар юзларини кўрсатишди – таъсирли суратлар

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМедицинский персонал
Медицинский персонал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан 70 548 киши касалланди, улардан 1 770 киши вафот этди, 10 844 киши соғайиб кетди.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Коронавирус тарқалиши туфайли сутка давомида ишлашга мажбур бўлган хитойлик шифокорларнинг фото суратлари интернетда тарқалмоқда.

Касалликни юқтириб олмаслик мақсадида шифокорлар доимий равишда махсус ниқобларда юришга мажбур. Узоқ вақт ниқобларни тақиш оқибатида юзларда шишиш, чақа ва ҳатто чандиқлар пайдо бўлмоқда.

The Daily Mail ёзишича, суратларда акс этган кўплаб шифокорлар – эпидемия учоғи бўлган Ухан шифохона ходимлари.

Суратлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг фаол муҳокамага сабаб бўлди. Фойдаланувчиларга ачиниб, уларни ҳақиқий қаҳрамонлар деб аташмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0