Эпидемиядан сўнг биринчи марта: юк ортилган поезд Хитойдан Марказий Осиёга йўл олди

Oбуна бўлиш
Юк поезди инструментлар, текстил моллар ва автомобил эҳтиёт қисмлари ортилган 82 та контейнердан иборат

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Коронавирус эпидемияси авж олганидан сўнг биринчи маротаба экспорт товарлари ортилган юк поезди Хитойнинг шарқий қисми - Цзиньхуа шаҳридан Марказий Осиё мамлакатларига йўл олди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Полицейский в маске на пустынной улице в Шанхае  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус сабаб “арвоҳ шаҳарларга” айланган Хитой мегаполислари

Нашр ахборотига кўра, поезд 14 февраль куни Иу шаҳри (Чжэцзян провинцияси) ва Испания пойтахти - Мадридни боғлаб турувчи Иу — Синьцзян — Европа маршрути бўйича йўлга чиққан.

Юк поезди инструментлар, текстил моллар ва автомобил эҳтиёт қисмлари ортилган 82 та контейнердан иборат.

Товарлар Синцзян-Уйғур автоном ҳудудидаги "Хоргос" назорат-ўтказув пунктидан Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига юборилган.

Поезд кўзланган манзилган бир ҳафтадан сўнг етиб келиши кутилмоқда.

Коронавирус тўғрисида

Декабрь ойи охирида Хитой ҳукумати Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония тарқалгани ҳақида хабар қилган эди. Касаллик қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус эканлиги аниқланди. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти касаллик авж олишини халқаро аҳамиятга молик бўлган фавқулодда ҳолат, деб эълон қилди.

Хитой, биз сен билан: Ўзбекистон Пекинга инсонпарварлик ёрдамини юборди - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга уруш: Ўзбекистон Пекинга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон Ҳукумати комиссияси қарори билан жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар орқали жами 584 нафар фуқаролар олиб келинди. Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди ва 14 кун муддат давомида (касалликнинг яширин даври давомида) тиббий назоратга олинди.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ХХРда ва бутун дунёда 1 770 киши коронавирус қурбонига айланган, 10 844 киши вирусдан тузалган. Касалланганлар сони — 70 мингга етган.

Янгиликлар лентаси
0