01:58 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (546)
421 0 0

Кема 5 февралдан буён Иокогамада икки ҳафталик карантинда турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, унда COVID-2019ни юқтирганларнинг умумий сони 450 кишидан ошган.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Япониянинг Иокогама портида карантинда турган Diamond Princess саёҳат кемасидаги россиялик аёлда  COVID-19 коронавируси аниқланди. Бу ҳақда Россиянинг Токиодаги элчихонаси хабар қилди.

Таъкидланишича, россиялик тез орада касалхонага ётқизилади ва у ерда даволанади.

Элчихона вазиятни назоратга олгани ва бундан кейин ҳам фуқароларга зарурий ёрдам кўрсатишда давом этишини қайд этган.

Кема 5 февралдан буён Иокогамада икки ҳафталик карантинда турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, унда COVID-2019ни юқтирганларнинг умумий сони 450 кишидан ошган. Бортда жами 3,4 минг киши бор. Кемадаги россияликлар орада бу биринчи аниқланган ҳолат саналади.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (546)

Асосий мавзулар