12:11 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
964 0 0

ЮКОС компаниясининг иши юзасидан Нидерланднинг Гаага суди яна бир бор Россия 50 миллион доллар тўлаши керак деган қарор чиқарди.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Нидерланднинг Гаага шаҳрида жойлашган БМТ Халқаро аппеляцион суди Россия ЮКОС компанияси инвесторларига 50 миллион доллар тўлаши керак деган қарор чиқарди, РИА Новости хабарига асосан.

Ушбу қарор эълон қилинганидан сўнг Россия Адлия вазирлиги ушбу иш юзасидан аппеляцион тартибда Нидерланд Олий судига мурожаат қилишини хабар қилди. Муассаса хабарига айтилишига кўра, Халқаро аппеляцион суд ЮКОСнинг собиқ акциядорлари “виждонли инвестор” бўлмаганликларини инобатга олмаган.

“ЮКОС компанияси активлари устидан назорат бир қатор ноқонуний ҳаракатлар натижасида қўлга киритилган. Компания собиқ раҳбарияти оммавий тартибда солиқлардан қочиш, активларни хорижга ноқонуний олиб чиқиб кетиш, ноқонуний даромадларни “ювиш” каби ишлар билан шуғулланган”, - деди вазирлик вакили.

Россия томон айтишига қараганда, компания акционерлари ЮКОСни бошқаришда “рус сэндвичи” услубидан фойдаланган. Тепада назорат қилувчи олигархлар, ўртада - офшор компаниялар ва энг пастда – ЮКОС нефт компанияси жойлашган.

Ундан ташқари, солиқ чоралари ҳақидаги тортишувлар халқаро арбитраж судларида кўриб чиқиш - Россия қонунчилигига зид, чунки бу Россия соҳа давлат сиёсати соҳасига киради.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Гаага суди ЮКОС собиқ акционерларининг аризасига биноан Россияни 50 миллиард доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарган эди. Москва ушбу қарорни аппеляцияга берган, 2016 йилда эса Гаага суди ўз қарорини бекор қилган эди.

ЮКОС компанияси қазиб олинган нефтни “скважина суюқлиги” деган ном билан солиқ имтиёзларига эга бўлган компанияларга сотган ва нефт хом-ашёси сифатида қайта сотиб олган. Натижада 1999 йилда компания қазиб олинган 1 тонна нефт учун “Сургутнефтегаз”га нисбатан 10 баравар, “Лукойл”га нисбатан 5 баравар кам солиқ тўлаган. Википедия ёзишига кўра бу “солиқларни оптимизация қилиш” дейиларкан, бундай услуб олдин америкада қўлланилган экан.

ЮКОСнинг молиявий ноқонуний ҳаракатларига биринчи бўлиб 2002 йилда Франция махсус хизматлари эътибор беришган. Компания акциядорларидан бирининг хотини Швейцария банкидаги ҳисоб рақамида юзлаб миллион доллар пул ўтаётгани қайд этилган. Шундан сўнг Россияда 2003 йилда ЮКОСни солиқ органлари текширишни бошлайди ва компания раҳбарияти қамоққа олинади.

Асосий мавзулар